Ташкент, улица Шота Руставели, 35
Офис фаолиятини самарали ташкил этиш ва назорат қилиш;
Кирувчи ва чиқувчи хат-хабарлар, ҳужжатлар, буйруқлар ва баённомалар билан ишлаш;
Раҳбарият топшириқларини бажариш ва ҳужжат айланмасини назорат қилиш;
Ички йиғилишларни ташкил этиш, зарур ҳужжатлар ва материалларни тайёрлаш;
Расмий ёзишмаларни юритиш, қўнғироқларни қабул қилиш, электрон почта ва ташрифчилар билан ишлаш;
Офисда тартиб, интизом ва ишчан муҳитни таъминлаш;
Ички ҳужжат айланмаси, архивлаш ва ҳисоботларни тайёрлаш.
Ходимларни ишга олиш ва бўшатишни расмийлаштириш ва бошқа кадр ҳужжатлари билан ишлаш
Ходимлар излаб топиш ва сухбат жараёнларини ташкиллаштириш
Хизмат сафарларини расмийлаштириш
Табел юритиш
Лавозимга алоқадор қўшимча топшириқлар
Расмий ҳужжатлар, хатлар, баённомалар билан ишлаш тажрибаси;
Саводли оғзаки ва ёзма нутқ;
Масъулиятли, эҳтиёткор ва жамоада ишлай олиш;
Офисда ишлаш тажрибаси — камида 1 йил (Авзал кўрилади);
Олий ёки ўрта-махсус маълумот.
Расмий меҳнат шартномаси ва ўсиб борувчи барқарор маош;
Компания ҳисобидан тушлик;
Карьера ва профессионал ривожланиш имкониятлари;
Ахил жамоа ва қулай иш шароити;
Иш жадвали: душанба – жума, 09:00 дан 18:00 гача.
Қўшимча:
Зарур ҳолларда — ой охирида, йил якунида ёки бизнес ҳамкорлар билан стратегик учрашувлар вақтида — ходим қўшимча ишларга (шанба куни ҳам) жалб қилиниши мумкин.
PROWEB.UZ (НОУ «SMART EDUCATION SOLUTIONS»)
Ташкент
до 8000000 UZS