Эълон “Calido Radiators” MChJ QK алюминий иситиш радиаторлари ишлаб чиқариш заводига қуйидаги лавозимга ходим ишга қабул қилинади:
Талаблар - Олий маълумот (техника, меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги ёки шу соҳаларга яқин йўналишларда)
- Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича амалдаги сертификат мавжуд бўлиши шарт
- Ишлаб чиқариш корхоналарида иш тажрибаси бўлиши афзал
- Саноат, ёнғин ва экологик хавфсизлик талабларини яхши билиш
- Қонунчилик ва ички меҳнат интизомига қатъий риоя қилиш
Асосий вазифалар - Завод ҳудудида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилишини назорат қилиш
- Барча ходимларга мажбурий йўриқномалар ва ўқув машғулотларини ўтказиш
- Ишлаб чиқаришдаги хавфли омилларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш
- Бахтсиз ҳодисаларни хизмат текшируви орқали ўрганиш ва профилактика чораларини жорий қилиш
- Экологик хавфсизлик ва санитар талабларига риоя этилишини таъминлаш
- Меҳнат муҳофазаси бўйича журналлар, далолатномалар ва ҳисоботларни юритиш
Муҳим огоҳлантиришИшлаб чиқариш корхонасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларини бузишга йўл қўйилмайди. Қоидаларга риоя қилмаган ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ интизомий чоралар қўлланилади.