Ташкент, улица Караташ, 1
"Омонатларни кафолатлаш агентлиги" давлат муассасаси Тижорат банкларининг молиявий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш орқали риск-профиль ставкаси ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш, мазкур ставка асосида календарь бадалларни ҳисоблаш ва ундириш жараёнларини амалга ошириш ҳамда жамғарма маблағларини барқарор шакллантиришни таъминлаш учун тажрибалик мутахасис изламокда.
Агар сиз Ўзбекистон молия тизимида стратегик аҳамиятга эга, барқарор ва замонавий агентликни шакллантиришда иштирок этишни истасангиз, ҳамда ўз билим ва тажрибангизни давлат миқёсидаги муҳим вазифаларга йўналтиришга тайёр бўлсангиз — сизни жамоамизга таклиф этамиз.
📌 Асосий вазифалар:
Банклардан молиявий маълумотларни ўз вақтида йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш;
Риск-профиль ставкаси ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
Календарь бадалларни ҳисоблаш ва ундириш жараёнларида иштирок этиш;
“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун ва соҳавий меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобот лойиҳаларини тайёрлаш;
Раҳбарият ва Кузатув кенгаши учун аналитик ва статистик маълумотлар тайёрлаш;
Стресс-тестлар ва сценарий таҳлилларини ўтказиш;
Риск-лимитлар ва KPI кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
Ички сиёсат, тартиб-таомил ва методик ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш.
🎓 Талаблар:
Иқтисодиёт, молия, банк иши, менежмент, риск-менежмент ёки аудит йўналишида олий маълумот;
Банк ёки молия тизимида камида 3 йил иш тажрибаси;
Хатарларни бошқариш, молиявий таҳлил ва корпоратив бошқарув бўйича чуқур билим;
MS Excel’ни профессионал даражада билиш;
Power BI, SQL, Python дастурларини билиш афзаллик ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикасининг “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунини билиш;
Рус ва ўзбек тилларида эркин иш юритиш;
Инглиз тилида иш даражасида билим.
🎯 Биз нима таклиф қиламиз:
Давлат молия тизимида стратегик аҳамиятга эга институтда ишлаш имконияти;
Банк тизими барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатиш имкони;
Касбий ўсиш ва халқаро стандартлар асосида ишлаш муҳити;
Рақобатбардош меҳнат ҳақи ва барқарор иш жойи.
Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике
Ташкент
до 12000000 UZS
Ipotekabank OTP Group
Ташкент
до 12000000 UZS