Қишлоқ хўжалиги корхоналарини имтиёзли кредитлаш бўлими менеджери

Mikrokreditbank

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини имтиёзли кредитлаш бўлими менеджери

Фергана, улица 1-Янги Сой

Описание вакансии

Вазифалар:

  • Қишлоқ хўжалиги корхоналарини имтиёзли кредитлаш бўлими фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
  • Қишлоқ хўжалиги субъектлари учун имтиёзли кредит маҳсулотларини жорий этиш, такомиллаштириш ва уларни фаол тарғиб қилиш;
  • Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратилган имтиёзли кредитлар портфелини таҳлил қилиш, сифатини яхшилаш ва муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
  • Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, тўлов қобилиятини баҳолаш ҳамда кредитлаш бўйича хулосалар тайёрлаш;
  • Имтиёзли кредитлаш, кредит лимитларини белгилаш ва қарздорликни реструктуризация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда тегишли комиссияларда ҳимоя қилиш;
  • Давлат дастурлари, субсидия ва имтиёзли молиялаштириш механизмлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича таҳлилий маълумотлар, тақдимотлар ва хулосалар тайёрлаш;
  • Турли тегишли таркибий тузилмалар билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;

Талаблар:

  • Олий маълумот (иқтисодий, молиявий);
  • Банк соҳасида камида 2 йил иш тажрибаси (қишлоқ хўжалигини кредитлаш ёки имтиёзли кредитлар билан ишлаш йўналишида бўлиши афзал);
  • Ўзбекистон Республикасининг банк қонунчилиги, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга оид давлат дастурлари ва имтиёзли кредитлаш тартибларини билиш;
  • Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини билиш афзаллик беради;
  • Банк ахборот тизимлари билан ишлаш кўникмаси (IABS ва бошқа дастурлар);
  • Таҳлилий фикрлаш, масъулиятлилик, қарор қабул қилиш, мулоқот олиб бориш ҳамда юқори ташкилий қобилиятларга эга бўлиш.

Иш шартлари:

  • Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;
  • Банк тизимида барқарор иш ўрни ҳамда касбий ва профессионал ўсиш имкониятлари;
  • Очиқ ва шаффоф иш ҳақи тизими (оклад + KPI), ойига 3 марта иш ҳақи тўланади;
  • Иш вақти: ҳафтада 5 кун, душанба–жума;
  • Қулай иш муҳити ва аҳил жамоа.
Навыки
  • Деловая коммуникация
  • Деловая переписка
  • Деловое общение
  • Работа с базами данных
  • Телефонные переговоры
  • Умение работать в коллективе
  • Работа с юридическими лицами
  • Работа с большим объемом информации
  • Навыки составления отчетности
  • Навыки переговоров
Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию