Ташкент, улица Караташ, 1
«Омонатларни кафолатлаш агентлиги»
Фонд активларининг сақланишини таъминлаш мақсадида банклар ва эмитентлар бўйича кредит, бозор ва ликвидлик рискларини баҳолаш, контрагентлар учун лимитлар белгилаш, шунингдек инвестиция портфелини мунтазам мониторинг қилиш вазифаларини амалга оширадиган Бош мутахассис / Катта эксперт лавозимига номзодларни изламоқда.
Агар сиз профессионал жамоа билан бирга ишлаб, кучли ва барқарор агентликни шакллантиришда ўз ҳиссангизни қўшиш ниятида бўлсангиз, сизни жамоамизга таклиф этамиз.
Асосий вазифалар:
Банк-контрагентларни молиявий таҳлил қилиш (CAMELS, ликвидлик, меъёрлар, активлар сифати);
Корпоратив эмитентлар (облигациялар)нинг кредит қобилиятини баҳолаш;
Контрагентлар бўйича лимитлар белгилаш ва уларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Инвестиция портфелини мониторинг қилиш ва таҳлилий хулосалар тайёрлаш;
Бозор ставкалари, давлат қимматли қоғозлари даромадлилиги ва макроиқтисодий трендларни кузатиб бориш;
Бошқарув ва Кузатув кенгаши учун аналитик маълумотлар тайёрлаш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
Иш тажрибаси
Камида 3 йил банк, инвестиция ёки риск-менежмент соҳасида иш тажрибаси;
Камида 1 йил банк казначейлиги, риск бўлими ёки инвестиция таҳлили соҳасида амалий тажриба;
Банклар ва компаниялар молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш тажрибаси.
Билим ва кўникмалар
Кредит, бозор ва ликвидлик рискларини тушуниш;
CAMELS методологияси;
Қимматли қоғозлар бозори (давлат ва корпоратив облигациялар, еврооблигациялар, РЕПО);
Молиявий моделлаштириш ва стресс-тестлаш;
Excel — илғор даража (мустаҳкам формулалар, свод жадваллар);
SQL ёки Python билими — афзаллик;
Bloomberg / Refinitiv билан ишлаш тажрибаси — устунлик.
Олий маълумот (молия, иқтисодиёт ёки математика).
Халқаро молиявий ҳисоботлар ва таҳлил методологиялари билан ишлаш учун инглиз тилини билиш.
Биз таклиф қиламиз
Давлат аҳамиятига эга йирик фондда ишлаш имконияти;
Барқарор иш жойи ва расмий ишга қабул қилиш;
Рақобатбардош иш ҳақи (шахсан келишилади);
Профессионал ўсиш ва ривожланиш имконияти;