Ташкент, улица Чорбог, 27
Аналитик (Product/Market Research / Business Development)
Компания: Vero Ceilings
Жойлашув: Тошкент, Ўзбекистон
Биз ҳақимизда
Vero Ceilings — юқори сифатли шифт ечимларининг етакчи бренди. Биз мавжуд позициямизни мустаҳкамлаш билан бирга, сотув учун маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш ва янги йўналишларни жорий этиш орқали компаниямизнинг стратегик ривожланиш йўлини давом эттирмоқдамиз. Шу мақсадда тажрибали ва профессионал аналитик излаяпмиз.
Вазифалар
Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар бўйича бозорни чуқур таҳлил қилиш.
Компания сотуви учун янги маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш мақсадида маҳсулот йўналишларини аниқлаш ва баҳолаш.
Рақобат муҳитини, бозор тенденциялари ва истеъмолчи эҳтиёжларини таҳлил қилиш.
Янги маҳсулот учун ишончли етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни топиш ҳамда баҳолаш.
Натижаларни раҳбариятга ишончли таҳлил ва аниқ таклифлар кўринишида тақдим этиш.
Компаниянинг стратегик қарорларига таъсир кўрсатадиган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Талаблар
Бозор таҳлили, бизнес-таҳлил ёки маркетинг соҳасида камида 2–3 йил тажриба.
Рус ва Ўзбек тилларида эркин мулоқот қилиш; қўшимча равишда Инглиз еки хитой тилини яхши билиши шарт
Бозор таҳлили методологиялари, рақобатчилар таҳлили ва маҳсулот жорий этиш жараёнлари бўйича билим ва тажриба.
Маълумотларни таҳлил қилиш, визуал ва ишончли тақдимот тайёрлаш кўникмалари.
Стратегик фикрлаш, ташаббускорлик ва мустақил қарор қабул қилиш қобилияти.
Иш шароити
Иш вақти: 09:00 — 18:00 (душанба — шанба).
Тушлик вақти: 12:00 — 13:00 (корхона ҳисобидан).
Офлайн ишлаш (офисда).
Офис манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани.
Маош
Ойлик маош: 8 000 000 сумдан бошланади.
Иш тажрибаси ва натижаларга қараб ошириш имконияти мавжуд.
Ташкент
Не указана
НОУ Westminster International University in Tashkent
Ташкент
от 15000000 UZS
KOTRA, Коммерческий Отдел Посольства Республики Корея
Ташкент
до 20000000 UZS