Обязанности: - Жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини ташкил қилиш, шу жумладан замонавий корпоратив бошқарув тамойиллари, услублари ва механизмларини жорий этиш;
- Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чора – тадбирларни амалга ошириш;
- Жамиятда корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини оширишга йўналтирилган таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;
- Жамиятда корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини мунтазам равишда мониторинг қилиш ва баҳолаш;
- Жамиятнинг акциядор ва кузатув кенгаши органларини ишончли ахборот билан таъминлаш, уларнинг сўровларига асосан зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш;
- Жамият акциядор ва кузатув кенгаши органларининг мажлисларини ташкиллаштириш, мажлисларда муҳокама қилинган масалалар бўйича баённома ва қарорларни расмийлаштириш, шунингдек баённома ва қарорларни жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш;
- Акциядор ва кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида бошқарувни, шунингдек, бошқарув томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида ягона акциядор вакили ва кузатув кенгашини мунтазам равишда хабардор қилиш;
- Корпоратив котиб тўғрисидаги Низом ва бошқа ички хужжатларга асосан бошқа вазифалар ҳам юклатилади.
Требования
олий иктисодий ёки юридик маълумотга эга бўлиши;
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошкарув тизими йўналишлари, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари, фонд биржаси ёки Кимматли қоғозлари Марказий депозитарийсида, Давлат ташкилотларида (вазирлик ва агентлик) 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари ва принципларини амалиётда қўллай билиши;
давлат тили, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши, корпоратив ҳужжатларни давлат тилида, рус ва инглиз тилларида тузиш, расмийлаштириш ва юритиш билан боғлиқ тажрибага эга бўлиши.
Условия: ШАРТНОМА АСОСИДА