Лавозим мажбуриятлари
Ахборот тизимларининг самарали фаолиятини таъминлаш ва назорат қилиш.
Ахборот тизимлари ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш жараёнларини бошқариш.
Тизимларда юзага келган техник муаммоларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш чораларини кўриш.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Янги ахборот технологиялари ва дастурий таъминотларни жорий этишда иштирок этиш.
Ахборот тизимлари ва дастурий платформаларни модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ахборот тизимларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник талабларга риоя қилиш.
Бўлимлар ва ташкилотлар ўртасидаги ахборот алмашинувини ташкил этиш ва автоматлаштириш.
Ахборот тизимлари билан боғлиқ лойиҳаларни бошқариш ва назорат қилиш.
Ходимлар учун ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш.
Малака талаблари
Олий маълумот (ахборот технологиялари, дастурий инжиниринг, ахборот хавфсизлиги, ва бошқа IT йўналишлари).
Ахборот тизимларини жорий этиш ва бошқариш соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси.
Ахборот технологиялари соҳасидаги халқаро сертификатлар (массалан, CompTIA, ITIL, Cisco, Microsoft, Project Management ва ҳ.к.) бўлиши афзал.
Билиши керак:
Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари (DBMS) асослари: SQL, Oracle, PostgreSQL ва ҳ.к.
Операцион тизимлар: Windows Server, Linux/Unix.
Тармоқ технологиялари ва протоколлари (TCP/IP, VPN, DNS, DHCP).
Ахборот хавфсизлиги асослари ва киберхавфсизлик стандартлари.
Автоматлаштирилган тизимлар ва ERP/CRM платформаларнинг ишлаш тамойиллари.
Лойиҳа бошқаруви асослари (Agile, Scrum, Waterfall).
Дастурий таъминотни тестлаш ва жорий этиш жараёнлари.
Меҳнат ва техник хавфсизлик, электрон ҳужжат айланмаси қоидалари.
Асосий кўникмалар:
Муваффақиятли IT лойиҳаларни бошқариш кўникмалари.
Тизимли таҳлил ва муаммоларни ҳал этиш қобилияти.
Коммуникация ва жамоада ишлаш салоҳияти.
Стратегик фикрлаш ва режалаштириш кўникмаси.
Вақтни самарали бошқариш.
Техник ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни ишлаб чиқиш малакаси.
Ишончли ва масъулиятли ёндашув.
Ўргатиш ва билимни узатиш қобилияти (тренинглар, семинарлар ўтказиш).
АКБ «Банк развития бизнеса»
Ташкент
Не указана
АКБ «Банк развития бизнеса»
Ташкент
Не указана
АКБ «Банк развития бизнеса»
Ташкент
Не указана
АКБ «Банк развития бизнеса»
Ташкент
Не указана
АКБ «Банк развития бизнеса»
Ташкент
Не указана
АКБ «Банк развития бизнеса»
Ташкент
Не указана
Ташкент
Не указана
АКБ «Банк развития бизнеса»
Ташкент
Не указана