Тиббиет вакили

СП ООО JNS LABS

Тиббиет вакили

Описание вакансии

Биринчилардан бўлиб жавоб беринг.

Салом, бу JNS LABS жамоаси.

Биз Ўзбекистондаги биринчи француз-ўзбек компаниясимиз: LA ROSEE ҳаво спрейи, LEADER MЕN соқол олиш учун кўпик ва дезодорантлар, MERCI соч лаклари, SOFT интим маҳсулотлари ва бошқаларни ишлаб чиқаради ва сотади.

Бизнинг 7 йиллик ишлаб чиқариш тажрибасига эгамиз. Бизнинг мижозларимиз: Korzinka, Makro, Baraka, Carrefour, OXYMed дорихоналар тармоғи, Dori-Darmon, SAVII ва бошқалар.

Мижозлар базамиз тобора кенгайиб бораётгани сабабли “ДОРИХОНАЛАР БИЛАН ИШЛОВЧИ ТИББИЕТ ВАКИЛИ” лавозимини очдик ва бу лавозим учун мулоқот қобилиятига эга фаол лидерларни қидирмоқдамиз.

СИЗГА ИШ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАТАМИЗ ВА ЎҚИТАМИЗ, АГАР:

  • Туман ва вилоятларни яхши билсангиз;
  • Савдо техникаси бўйича бошланғич билим ва тажрибага эга бўлсангиз;
  • Малакали оғзаки + ёзма нутққа эга бўлсангиз;
  • SmartUp иловаси билан ишлаган бўлсангиз.

УШБУ ЛАВОЗИМДА ИШЛАШ ОРҚАЛИ НИМАГА ЭРИШАСИЗ:

  • Иш ҳақи 8.000.000 дан 9.000.000 сўмгача;
  • Байрамларда раҳбарлар томонидан совға;
  • Компания ҳисобидан малака ошириш учун зўр ўқув курслари;
  • Карьерада ўсиш имконияти;
  • 5/2, 9.00 - 18.00 гача бўлган қулай иш жадвали;
  • Синов муддатидан кейин расмий рўйхатдан ўтиш;
  • Ишда минимал бюрократия;
  • ва бошқалар.

Агар вакансияга қизиққан бўлсангиз, бизга "JNS LABS га қўшилишни истайман" хабарини юборинг ва биз Сиз билан боғланамиз!

Навыки
  • Активные продажи
  • Поиск и привлечение клиентов
  • Навыки продаж
  • Навыки переговоров
  • Прямые продажи
  • Работа с дебиторской задолженностью
  • Навыки презентации
  • Организаторские навыки
  • SmartUp
Посмотреть контакты работодателя

Похожие вакансии

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию