Ташкент, улица Алишера Навои, 30
Муҳаррир / Редактор (ОАВ: ўзбек таҳририяти учун)
Маош: ойига 5 000 000 сўмдан бошланади (қўлга)
Тошкент, Алишер Навоий кўчаси, 30
www.paradigma.uz
Маош тўлови: ойда бир марта
Иш тажрибаси: 2 йил
Бандлик тури: тўлиқ
Иш жадвали: 6/1 (Душанба–Пайшанба, Шанба 14:00 гача)
Иш соатлари: кунлик 8 соат
Иш формати: оффлайн, иш жойида
Биз ҳақимизда
Paradigma Media — ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий мавзуларда замонавий, мустақил онлайн ОАВ. Биз ҳужжатли фильмлар, таҳлилий материаллар, подкастлар, интервьюлар ва журналистик суриштирувлар тайёрлаймиз. Мақсадимиз — аҳамиятли ахборот кун тартибини яратиш ва жамиятни онгли ўзгаришларга илҳомлантириш.
Компания расман ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган (лицензия №180629, 2023 йил 6 декабрь) ва онлайн ОАВсифатида ривожланмоқда.
Биз нима таклиф қиламиз:
Тажрибали жамоа томонидан менторлик.
Касбий ўсиш ва карьеравий ривожланиш имконияти.
Шаҳар марказидаги замонавий офис.
Иш жадвали: Душанбе–Жума 09:00–18:00, Шанба 09:00–14:00.
Ёш, амбициоз жамоа ва мазмунли лойиҳалар.
Расмий таътиллардан ташқари қўшимча меҳнат таътиллари.
Ички ўқув курслари ва касбий ривожланиш имкониятлари.
Вазифалар:
Paradigma Media'нинг ўзбек таҳририятида материаллар тахрирлаш (янгиликлар, мақолалар, интервью, таҳлиллар).
Матнларни таҳрирлаш ва фактларни текшириш.
Редакция билан ҳамкорликда сифатли ва ўз вақтида материаллар чоп этилишини таъминлаш.
Аудиотория қизиқишини оширишга қаратилган материаллар яратиш.
Медиа-контент учун сарлавҳа ва кичик сарлавҳалар (тайтл, лид) ёзиш.
Янги ғоя ва форматларни таклиф қилиш.
Талаблар:
Журналистика, филология ёки шу каби соҳаларда камида 2 йиллик иш тажрибаси.
Ўзбек тилида саводли ва жозибали ёза олиш.
Жамиятдаги ижтимоий ва сиёсий жараёнлардан хабардорлик.
Матн таҳрирлаш ва фактчекинг кўникмалари
Афзалликлар:
Ижтимоий саҳифаларимизга матн ва видеоларни жойлаштириш.
SMM ёки контент-менежментда иштирок этган бўлиш.
Матнларни дизайн ва визуал жиҳатдан тақдим этиш кўникмаси.
Canva ёки Photoshop'нинг асосий функцияларини билиш.
Шахсий сифатлар:
Жавобгарлик ва ташаббускорлик.
Жамоа билан самарали ишлай олиш.
Муддатларга риоя қилиш қобилияти.
Ўзини ташкил қила олиш ва интизом.
Қандай мурожаат қилиш мумкин:
Илтимос, резюмеңизга нега айнан сиз ушбу лавозимга мос келасиз, деган саволга жавоб берувчи қисқача мотивацион мактубни ҳам қўшинг.
СП ООО JNS LABS
Ташкент
до 15000000 UZS
TAPCHAN PRODUCTIONS
Ташкент
до 15000000 UZS
Ташкент
до 25000000 UZS