Талаблар:
- Маркетинг ёки сотув соҳасида камида 3 йиллик тажриба. Банк соҳасида маркетинг тажрибаси мавжудлиги юқори баҳоланади;
- Маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишдаги тажрибага эга бўлиш;
- Банк маҳсулотларини илгари суриш ва бозор таҳлили соҳасида билим ва кўникмалар;
- Жамоа билан ишлаш кўникмалари;
- Брендинг ва мижозлар билан муносабатларни бошқариш тажрибаси;
- Соҳадаги сўнгги тенденциялардан хабардорлик, жумладан рақамли хизматлари бўйича билимлар;
- Маркетинг каналларини самарали бошқариш тажрибаси.
Вазифалар:
- Банкнинг маҳсулот ва хизматларини тарғибот қилиш бўйича тактикаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Банк маҳсулотларини бозорда фаол тарғиб қилиш;
- Рақамли маркетинг каналларини самарали бошқариш ва инноватив ечимлар жорий этиш;
- Маркетинг тадбирларини ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини назорат қилиш;
- Банк брендининг нуфузини ошириш, корпоратив имижни мустаҳкамлашда иштирок этиш;
- Банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича реклама материаллари, тавсиялар, таълимий контентлар тайёрлаш жараёнини назорат қилиш;
- Банкнинг турли бўлим ва департаментлари билан ҳамкорликда маҳсулотларни тарғиб қилиш режаларини тузиш;
- Мижозлар базасини кенгайтириш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқиш;
Иш шароити:
Тўлиқ 5 иш куни (9.00–18.00);
Иш жойи банкнинг марказий идорасида;
Иш ҳақи + иш ҳажми ва эришилган ютуқлардан келиб чиққан ҳолда ойлик мукофот.