Фергана
Лавозим: Call-center сотув менежери
Компания: Marvarid (бўёқлар — ламинат пол ва таъмирлаш маҳсулотлари чакана савдоси)
Иш жойи: Фарғона шахар
Иш тури: 6/1
Мажбуриятлар:
• Кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларга жавоб бериш, мижозларга маҳсулотлар ҳақида маълумот бериш.
• Потенциал мижозлар билан алоқа қилиш ва савдога йўналтириш.
• CRM базасини юритиш (Bitrix24, amoCRM), ҳар бир мижозни тизимли рўйхатга олиш.
• Мижозларнинг эҳтиёжларини аниқлаб, индивидуал таклифлар бериш.
• Савдодан кейинги хизматлар ва мижозлар билан доимий алоқа.
Талаблар:
• Телефон орқали савдо ёки мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида тажриба (камида 1 йил).
• Яхши диксияга эга, равон ва ишончли гапирадиган.
• Ўзбек тилида тўлиқ, рус тилида алоқа даражасида сўзлаша оладиган.
• Масъулиятли, тартибли ва мижозлар билан ишлашни ёқтирадиган.
• Савдо қилишга иштиёқи бўлган, фаолликни яхши кўрадиган.
Афзалликлар:
• Қурилиш материаллари ёки бўёқ соҳасида тажриба.
• Профессионал ўсиш ва ривожланиш имкониятлари.
• Барқарор компанияда ўз билим ва тажрибангизни қадрлайдиган жамоа.
• Рақобатбардош ойлик маош ва рағбатлантирувчи бонус тизими.
Биз таклиф қиламиз:
• Барқарор иш ўрни ва доимий ўсиш имконияти.
• Барқарор маош + KPI бонуслар (2.500.000 — 6.000.000).
• Дўстона ва профессионал жамоа.
• Қулай иш муҳити ва жамоавий қўллаб-қувватлаш.
• Компания ҳисобига мазали тушлик.
• Ўз вақтида тўланадиган ойлик + бонуслар.
• Ҳар ой энг яхши сотувчиларга мукофотлар.
Агар сиз онлайн савдони яхши билсангиз, мижоз билан мулоқот қилишни зўр билсангиз — биз сизга ишонч билдирамиз ва сизни кутяпмиз!