Чимбой 2-тоифали БХМ Марказ бошлиғи - Бизнес менежер

Чимбой 2-тоифали БХМ Марказ бошлиғи - Бизнес менежер

Описание вакансии

Вазифалар:

- Банк хизматлари марказига раҳбарлик қилиш;

- Банк мижозларига комплекс банк маҳсулотларини сотиш ва хизматларини кўрсатишни самарали ташкил этиш;

- Банк хизматлари маркази учун белгиланган бизнес режадаги кўрсаткичларни бажариш;

- Мижозларни жалб қилиш учун музокаралар олиб бориш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

- Банкда жорий қилинаётган янги банк технологиялари, хизмат кўрсатиш стандартлари, мижозлар ва банк ички жараёнлари билан ишлашдаги ўзгаришларни жорий қилишда фаол иштирок этиш ва амалга ошириш;

- Банк хизматлари марказида амалга оширилаётган амалиётлар ва кўрсатилаётган банк хизматларининг қонуний ва банк ички меъёрий ҳужжатлари асосида бўлишини назорат қилиш;

- Лавозим йўриқномасида кўрсатилган бошқа вазифалар.

Талаблар:

- Олий иқтисодий маълумот;

- Банк тизимида камида 5 йилдан кам бўлмаган тажриба, банкнинг асосий бизнес йўналишлари, жумладан кичик ва ўрта бизнес ёки чакана бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш бўйича 3 йилдан кам бўлмаган фаолиятга эга бўлиши;

- Ўзбекистон Республикаси банк тизими қонунчилигини яхши билиши;

- Банк ички меъёрий ҳужжатларини билиши ва амалиётда самарали қўллай олиши, давлат бошқаруви ва бошқа идоралар билан ишлаш кўникмаси;

- Банкнинг актив амалиётлари, банк актив ва пассивларини бошқариш амалиётларини билиши ва уларни самарали бошқариш кўникмаларига эга бўлиши;

- Банк маҳсулотларини сотиш, мижоз жалб қилиш йўналишлари бўйича билим ва кўникмага эга бўлиш;

- Бухгалтерия ҳисоби ва унинг асосий тамойилларини билиши;

- МС Оффиcе (Wорд, Эхcел, Поwер Поинт), Интернет Эхплорер ва бошқа электрон дастурларда фойдаланувчи даражасида ишлай олиши;

- Жамоада ишлаш ва жамоани бошқариш;

Биз сизга нима таклиф қиламиз?

- Мамлакатнинг нуфузли банкида ўсиш;

- Муносиб иш ҳақи;

- Юқори малакали жамоада ишлаш.

Посмотреть контакты работодателя

Похожие вакансии

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию